HIGHLIGHTS
- who: User from the Namangan State University have published the research: Жамият ва инновациялар - Общество и инновации - Society and innovations, in the Journal: (JOURNAL) of 20/06/2022
SUMMARY
АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада маҳалла институти фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, жамиятдаги ўрни ва роли ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу институтга берилаётган эътибор ҳақидаги фикрлар баён этилган. Маҳалла институти ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида муайян ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва бошқа масалаларда мустақил фаолият олиб борувчи ижтимоий тузилмадир. Президент фармони билан тасдиқланган "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" давлат дастурида маҳалла фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ва янгиланган "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилаб берилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маҳалланинг ролини кучайтириш, жумладан, "маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш,.. замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш" бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Шу нуқтаи назардан, аҳоли турмуш даражасини ошириш, уларнинг муаммоларини ечиш, маҳаллий бошқарув органларининг ўрни ва фаолияти самарадорлигини оширишда, уларнинг фаолиятини мониторинглашда замонавий техник воситаларни ва маълумотларни қайта ишлашнинг замонавий усул ва алгоритмларини қўллаш ниҳоятда долзарб масала ҳисобланади. Адолат учун айтиш керакки, амалдаги "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунни идрок этиш ва нормаларини амалиётда қўллаш анча қийинроқ, унда декларатив нормалар мавжуд, терминларга эса (маҳалла нима, фуқаролар йиғини нима ва ҳ.к.) ҳуқуқий жиҳатдан изоҳлар берилмаган. Мисол учун, 3-моддадаги нормаларга биноан, "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошкариши - фукароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги қонунлари билан кафолатланган мустақил фаолият", дея эътироф этилган. Шундай қилиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини эркинлаштириш, уларни халқ эҳтиёжлари ва манфаатларига яқинлаштириш, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлигини ривожлантириш, ҳеч шубҳасиз, пировардида давлат аппарати фаолияти самарадорлигини оширишга, давлатнинг жамият манфаатларига янада кўпроқ хизмат қилувчи институтга айлантиришга қулай имконият яратади. @@
ACRONYMS
LAY DEFINITIONS
- Society: A society is a group of individuals involved in persistent social interaction, or a large social group sharing the same spatial or social territory, typically subject to the same political authority and dominant cultural expectations. Societies are characterized by patterns of relationships between individuals who share a distinctive culture and institutions; a given society may be described . . .
If you want to have access to all the content you need to log in!
Thanks :)
If you don't have an account, you can create one here.