HIGHLIGHTS
- who: User from the Tashkent State Law University have published the research: Жамият ва инновациялар - Общество и инновации - Society and innovations, in the Journal: (JOURNAL) of 20/06/2022
SUMMARY
Бунинг сабаби сиёсий тизимни модернизациялаш, бошқача айтганда, рақамлаштириш, "ақлли бошқарув"ни жорий этиш ва бошқа устувор вазифаларни амалга ошириш сиёсий ислоҳотларга яхлит ёндашувни тақозо этмоқда. Вайнер ва бошқа кўплаб тадқиқотчи олимлар сиёсий партияларнинг олий вакиллик органларидаги фаолиятини модернизациялашни тадқиқ этган. Бунда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш йўналишида 13 та қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари кенгайтирилди, қарорлар қабул қилишда партия гуруҳлари иштирокини кучайтирувчи ҳамда фаоллаштирувчи нормалар киритилди. Депутатлар, сиёсий партиялар фракциялари устувор йўналиш ва вазифалар бўйича номзодларнинг позицияси, фикр-мулоҳазаларини билиш имкониятига эга бўлмоқда, ўз саволларига жавоб олиб, таклифларини йўллаш имконияти таъминланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июль ҳамда 2020 йил 20 январдаги нутқларида депутатлар, халқ вакиллари, сиёсий партиялар ҳамда уларнинг фракциялари билан бамаслаҳат иш тутиш, уларнинг таклифларини тинглаб, қўллаб-қувватлаш бўйича, республика ва маҳаллий даражада сиёсий партияларнинг ролини оширишга оид кўплаб эътиборга молик долзарб масалалар ўртага ташланди. Булар жамият ҳаётининг барча соҳаларини демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнлари изчил давом этаётган шароитда сиёсий партиялар вакилларининг, депутат ва сенаторларнинг роли ва масъулиятини ошириш, ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш, партияларнинг қонунчиликни такомиллаштиришдаги таъсирини кучайтириш билан боғлиқ масалалардир. Шунингдек, Финляндияда депутатлар гуруҳлари ва партиявий фракцияларнинг семинар-тренинглари, қонунлар лойиҳаларининг муҳокамаси жараёнидаги иштироки телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали доимий тарзда ёритилиб, шарҳловчилар томонидан таҳлил этиб борилади. Илмий таҳлиллар кўрсатишича, сиёсий партияларнинг жамиятимиз ҳаётидаги роли, шунингдек, партиявий фракцияларнинг (гуруҳларнинг) парламент ва маҳаллий вакиллик органлари фаолиятидаги иштироки соҳасида айрим муаммо ва камчиликлар тўпланиб қолган. Фикримизча, бу борада сиёсий партиялар фаолияти бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш ва мувофиқлаштириш бўйича "ақл маркази"ни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. @@
ACRONYMS
LAY DEFINITIONS
- Society: A society is a group of individuals involved in persistent social interaction, or a large social group sharing the same spatial or social territory, typically subject to the same political authority and dominant cultural expectations. Societies are characterized by patterns of relationships between individuals who share a distinctive culture and institutions; a given society . . .
If you want to have access to all the content you need to log in!
Thanks :)
If you don't have an account, you can create one here.